13:18 / 09.05.2020
2 516

Жиззахда ҳайдовчи бошқарув вақтида ухлаб қолиб ЙТҲ қурбони бўлди

Жиззахда ҳайдовчи бошқарув вақтида ухлаб қолиб ЙТҲ қурбони бўлди
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 8 май куни соат 09:00ларда, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” М-39 автомобиль йўлининг 1029-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабаригакўра, ҳайдовчи, 1989 й.т. Д.М. “Кобальт” русумли транспорт воситасини “Тошкент-Самарқанд” йўналиши бўйича Самарқанд томон бошқариб кетаётиб, чарчоқ сабабли рулда ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.

Натижада, ҳайдовчи, 31 ёшли Д.М. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли ҳайдовчилар, чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармаслигингизни, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслигингизни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда ҳайдовчи бошқарув вақтида ухлаб қолиб ЙТҲ қурбони бўлди