
Бугун, 11 май куни соат 09:00 ларда пойтахтнинг Учтепа туманидаги жойлашган «Фарҳод автомобиль бозори»да санитария-эпидемиология назорати ходимлари тана ҳарорати кўтарилган тадбиркорни аниқлади, деб хабар беради Repost.
Таъкидланишича, бозор ёпилган, бозор ичидаги бошқа тадбиркорларга эса вақтинча ташқарига чиқиш тақиқлаб қўйилган. Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари содир бўлаётган воқеаларни сурат ва видеога олишни ман этган.
Манбаларнинг сўзларига кўра, автомобиль эҳтиёт қисмлари бозори ёпиқ қолади, ичкарида қолган тадбиркорлар учун махсус автобус ташкиллаштириш ваъда қилинган.
Учтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати бозор тадбиркорлардан бирида юқори тана ҳарорати аниқлангани сабаб ёпилгани тўғрисидаги хабарларни рад этиб, мазкур савдо қаторларида «Санитария куни» эълон қилганини билдирган. Айни пайтда дўконларда Санитария талаблари ва қоидаларида белгиланган стандартларга мувофиқ ишлар олиб борилмоқда.
«Тегишли ишлар амалга оширилганидан сўнг, автомобиль эҳтиёт қисмлари дўкони қайта иш бошлайди», — дейилади ҳокимлик хабарида.
Фарҳод Автомобиль БозориУчтепа ТуманиСанитария НазоратиТадбиркорларАвтомобиль Эҳтиёт ҚисмлариТашқарига Чиқиш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар