19:45 / 12.05.2020
3 533

“Фарҳод” бозорида коронавирусга гумон қилинган фуқаронинг таҳлил натижаси очиқланди

“Фарҳод” бозорида коронавирусга гумон қилинган фуқаронинг таҳлил натижаси очиқланди
Аввалроқ, “Фарҳод” бозорида тадбиркорлардан бирининг иситмаси юқорилиги сабаб бозор ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бозорнинг ёпилиши юзасидан изоҳ берди.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Фарҳод” бозоридаги эҳтиёт қисмлар расталари тадбиркорларидан бирида юқори ҳарорат кузатилганлиги туфайли бозор ёпиб қўйилганлиги ҳақидаги хабарлар эълон қилинган эди.

Аслида эса шу куни бозор худудига кираверишда ўрнатилган тиббий текширувлар давомида бир нафар фуқарода юқори ҳарорат аниқланган ва у дарҳол изоляцияга олинган эди.

Коронавирусга гумон қилинган фуқаро бозор худудига киришга улгурмаган. Кечанинг ўзида 1989 йилда туғилган (эркак) ушбу фуқародан коронавирусга ўтказилган диагностик таҳлил унда “Covid-19” инфекцияси аниқланмаганлигини кўрсатди.

Маълумотларга қараганда, шу кунларда мазкур бозорда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда ва уларнинг якунига кўра бозор ишга тушиши режалаштирилган
”, дейилади хабарди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Фарҳод” бозорида коронавирусга гумон қилинган фуқаронинг таҳлил натижаси очиқланди