
12 май куни ижтимоий тармоқларда Бойсун туманидаги озиқ-овқат ва деҳқон бозори (халқ тилида Туз бозор) бузилмоқда, савдогарлар ҳали шароити йўқ янги бозорга мажбурлаб кўчиртирилмоқда, деган мазмундаги видео тасвирлар тарқалди. Ҳатто эски бозорни туман ҳокими буздирираётгани, янги бозорни хусусий тадбиркор қурдиргани ва у ҳоким билан "тил бириктирган" бўлиши мумкинлиги айтилди.
Ушбу видео ва гап-сўзлар юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
"Бойсун туманининг “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудидан “Деҳқон (озиқ-овқат) бозори” учун 1,67 гектар ер майдони ажратилиб, бу ерда замонавий талабларга мувофиқ савдо хизмати кўрсатиш учун барча шароитларга эга савдо мажмуаси қуриб битказилган.
Шу сабабли, “Тузбозор” маҳалласи ҳудудида жойлашган эски деҳқон бозорида савдо-сотиқ қилиб келаётган сотувчиларга ўз фаолиятларини ушбу янги бозорда давом этириш тўғрисида огоҳлантирилиб келинмоқда.
Аммо ушбу видеода нотўғри талқин қилинганидек, эски бозорга кираверишдаги чорраҳада турган бульдозер бу бозорни бузиш учун эмас, балки “Ўзбектелеком” АК вилоят филиали Бойсун телекоммуникация боғланмаси томонидан А.Навоий номли ҳамда “Истиқлол” кўчалари бўйлаб халқаро оптик толали алоқа кабелини ётқизиш мақсадида бу кўчада қазиш ишларини бажариш учунгина киритилган. Қолаверса, ушбу кўчаларда транспорт қатновининг вақтинча чекланиши бу ерда ишлаётган ишчи-ходимларнинг фаолият хавсизлигини таъминлаш учун қилинган.
Ушбу ҳолат фуқароларда тушунмовчиликни келтириб чиқарганлиги сабабли, туман ҳокимлиги ва бошқа алоқадор соҳа ходимлари бу ерда бўлиб, вазиятни уларга тўғри тушинтиришган. Ҳозирда мазкур англашилмовчилик билан боғлиқ муаммо йўқ. Бу кўчаларда халқаро оптик толали алоқа кабелини ётқизиш ишлари ўрнатилган тартибда давом эттирилади", дейилади изоҳда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар