date
views 2 428

Ўзбекистонда яна 21 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда яна 21 кишида коронавирус аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 21 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 13 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2568 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Янгидан касалланиш ҳолатларининг 15 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 6 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди.

Айни вақтгача жами 2040 киши тузалган, 518 бемор шифохоналарда даволанмоқда.

«Айни пайтда мамлакатда даволанаётган нафар 518 бемордан 12 нафари оғир аҳволда. Шифокорларимиз томонидан барча беморларга стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», дейилади хабарда.

12 май куни жами 61та янги ҳолат аниқланди ва 52 бемор тузалганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда яна 21 кишида коронавирус аниқланди