
Мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар жараёнида оилаларни янада мустаҳкамлаш, хонадонларда тинчлик-хотиржамлик, жамиятда аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Турмушнинг мушти бўлади, дейдилар. Унинг яхши-ёмонига чидаган одам охир оқибатда бахтли, саодатли ҳаётга эришса, ҳар не ташвишдан оила аталмиш муқаддас қўрғонга дарз етказишни одат қилганлар, пировардида ёлғизлик ва юзи шувутлик билан юзма-юз бўладилар.
Битта ажрим, жамиятда битта кемтикликни юзага келтиради дегани. Оила парчаланишидан биринчи навбатда болалар жабр кўради. Чунки улар яхши ўқиб, билим олиши, ўзи қизиққан соҳада машғул бўлиши, умуман ҳаёт кечириши учун моддий таъминот керак. Ота-онанинг ажрашиши эса ана шу таъминотни йўққа чиқаради.
Хусусан, Карантин даври бўлсада, бюронинг Кармана туман бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 18.03.2020 йилдаги суд бўйруғига асосан С.А.дан М.А фойдасига ¼ қисм алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати суд тартибида бекор қилиниб, мазкур ёш оила яраштиришга эришилди.
Энди улар биргаликда фарзандларини камолга етказиш билан шуғулланишмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар