17:09 / 13.05.2020
2 016

Хоразмда катта тезликда келаётган Matiz 4 ёшли болани уриб юборди

Хоразмда катта тезликда келаётган Matiz 4 ёшли болани уриб юборди
Фото: ЙҲХББ
Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида 12 май куни юз берган ЙТҲ оқибатида 4 ёшли бола вафот этди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
Ҳодиса Қаландўрман қишлоғи ҳудудидан ўтган ички 4К-928 автомобиль йўлининг 3-километрида юз берган.

1998 йилда туғилган А.С. Matiz автомобили тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқарган. Йўл четида ҳаракатланиб кетаётган 2016 йилда туғилган М.Ж. 2008 йилда туғилган З.Ў.нинг қўлидан чиқиб кетиб, йўлга югуриб чиққан вақтда уни Matiz уриб юборган.

ЙҲХББ томонидан эълон қилинган суратларда Matiz’нинг тормоз изи бир неча ўн метрга чўзилиб кетганини кўриш мумкин.

Фото: ЙҲХББ
4 ёшли М.Ж. олган тан жароҳатлари оғирлиги сабабли шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгибозор тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмда катта тезликда келаётган Matiz 4 ёшли болани уриб юборди