20:59 / 14.05.2020
2 455

Фарғонада интернет-нашр ходимига уюштирилган ҳужум юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Фарғонада интернет-нашр ходимига уюштирилган ҳужум юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Аввалроқ 13 май куни соат 19:00 ларда «Effect.uz» сайти ходими Ғиёсбек Эшов Фарғона вилоятининг Қува туманида ҳужумга учрагани ҳақида хабар берилган эди. Нашр мухбири Элёр Тожибоев ҳужум Қува тумани ҳокимлиги томонидан уюштирилган бўлиши мумкилигини маълум қилган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тўрт нафар шахс гумонланувчи тариқасида ушланган.

Қайд этилишича, интернет-нашр ходими Қува туманида номаълум шахслар томонидан ҳужумга учраганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 166-моддаси (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу воқеа юзасидан Ҳаёт Шамсутдинов аввалроқ ҳам расмий муносабат билдириб, мазкур ҳолат назоратга олинганини маълум қилганди.

«‘Effect.uz’ сайтининг ходими Фарғона вилоятининг Қува туманида номаълум шахслар томонидан ҳужумга учрагани ҳолати юзасидан туман ИИБ ва прокуратураси билан ҳамкорликда терговолди текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган. Текшириш натижалари ҳақида қўшимча хабар берилади», — дейилганди Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада интернет-нашр ходимига уюштирилган ҳужум юзасидан жиноят иши қўзғатилди