22:10 / 14.05.2020
2 946

Водий вилоятларида зилзила кузатилди

Водий вилоятларида зилзила кузатилди
Тошкент вақти билан соат 21:16да Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши сезилди.
Зилзила координаталари: 41,26 градус шимолий кенглик; 71,57 градус шарқий узунлик. Зилзиланинг магнитудаси 4,3 баллни ташкил қилган. Чуқурлик 14 километр, эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа шарқий йўналиш бўйича 197 километрни ташкил қилади.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, Ўзбекистон ҳудудида зилзиланинг кучи Наманган вилоятида 4 балл (30 километр), Анижонда 3 балл (84 километр) ва Фарғонада 2 баллни (99 километр) ташкил қилган.

Тошкентдагилар 2 баллик ер силкинишини сезишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Водий вилоятларида зилзила кузатилди