04:52 / 15.05.2020
6 128

Карантин 1 июнгача узайтирилди ва навбатдаги енгилликлар эълон қилинди

Карантин 1 июнгача узайтирилди ва навбатдаги енгилликлар эълон қилинди
Республика махсус комиссиясининг 14 майдаги қарори билан Ўзбекистонда амалдаги карантин талаблари 2020 йил 1 июнга қадар узайтирилди.
15 майдан бошлаб қуйидаги фаолият турларига рухсат берилади:

«Қизил» тоифадаги ҳудудларда:
- якка тартибдаги ҳунармандчилик;
- автомобилларга ва қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш;
- электрон қурилмаларни (компьютер ва маиший техника воситалари) ва алоқа воситаларини таъмирлаш;
- ижара ва лизинг хизматлари;
- бухгалтерия соҳасига оид хизматлар (аудиторлик, солиқ маслаҳати ва бошқалар) кўрсатиш.

«Сариқ» тоифадаги ҳудудларда «қизил» тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:
- риэлторлик фаолияти;
- реклама ва маркетинг фаолияти;
- хусусий бандлик агентликлари фаолияти;
- меҳмонхоналарга ўз ошхоналарида овқат пишириш ҳамда хоналарга етказиб бериш;
- парк ва истироҳат боғлари (аттракционлар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) фаолияти. Бунда парк ва истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09-00дан 20-00га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади.

«Яшил» тоифадаги ҳудудларда «сариқ» ва «қизил» тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:
- очиқ сунъий қопламали спорт ўйингоҳлари (ташриф буюрувчилар сонини чеклаш шарти билан, ечиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);
- компьютер (сканер, нусха кўчириш, матн териш, чоп этиш) ва полиграфия хизматлари;
- музейлар фаолияти (ташриф буюрувчилар сонини чеклаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);
- ветеринария хизматлари;
- биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни ободонлаштириш фаолияти.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карантин 1 июнгача узайтирилди ва навбатдаги енгилликлар эълон қилинди