22:02 / 15.05.2020
2 527

Безгакка қарши дори воситаси коронавирусни даволашда яхши натижалар кўрсатгани маълум қилинди

Безгакка қарши дори воситаси коронавирусни даволашда яхши натижалар кўрсатгани маълум қилинди
Фото: EPA-EFE
Россиянинг Федерал тиббий-биологик агентлиги раҳбари Вероника Скворцованинг таъкидлашича, безгакка қарши дори воситаси “Мефлохин” коронавирусни даволашда яхши натижалар кўрсатди: 70 фоиз беморлар бир ҳафтадан кейин муқаррар соғая бошлаганлар.

- “Мефлохин” билан даволашнинг биринчи курси, биринчи ҳафтаси охирига 70 фоиз беморлар вирусдан фориғ бўладилар. Бироқ бу оралиқ маълумотлар бўлиб, тадқиқотлар давом этмоқда, - деб маълум қилган Скворцова матбуот анжуманида.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, ушбу дори воситаси иккиламчи таъсирга эга, мисол учун, уйқу бузилишига олиб келиши мумкин.

Скворцова коронавирусдан вакцина қачон пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга 2002 йилда авж олган SARS вирусидан ҳамон вакцина яратилмаганига эътибор қаратган. “Мен буни вакцина яратиб бўлмаслиги учун эмас, балки бу жуда мураккаблиги учун гапирмоқдаман. Вакцина оғир асоратларга олиб келмаслиги учун хавфсиз бўлиши лозим”, деб таъкидлаб ўтган мутахассис.

Унинг маълум қилишича, коронавирусни енгил шаклда ўтказганлар реал иммун ҳимоя ҳосил қилиш учун етарлича миқдорда антитаналарга эга бўлмайдилар. Касалликдан тузалганларнинг ярмидан қон зардоби олиш мумкин ва фақатгина уларнинг чорак қисмидагина донор бўлиш учун етарлича антитаналар бўлади.

Скворцованинг таъкидлашича, коронавирусга қарши антитаналарга эга қон зардоби бемор ўртача оғирликда бўлса яхши самара беради, бироқ у ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмасига уланган ва ўпкасининг 75 фоизи “ишламаётган” бўлса, қон зардоби беморнинг аҳволини ёмонлаштириши мумкин.

Аввалроқ, март охирида Федерал тиббий-биологик агентлиги хитойлик ва франциялик шифокорлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда “Мефлохин” асосида коронавирусни даволаш схемасини тақдим қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Безгакка қарши дори воситаси коронавирусни даволашда яхши натижалар кўрсатгани маълум қилинди