07:24 / 16.05.2020
5 630

“Сардоба иши” бўйича дастлабки хулосалар эълон қилинади

“Сардоба иши” бўйича дастлабки хулосалар эълон қилинади
Бугун, 16 май куни соат 11.15 да Халқаро пресс-клуб Гулистон шаҳридан тўғридан-тўғри эфирга чиқади.
Халқаро пресс-клубнинг мазкур сайёр сессияси 1 май куни Сардоба тошқини ва айни пайтда ҳалокат оқибатларини юмшатиш ҳамда бартараф этиш борасида қилинаётган ишлар сарҳисобига бағишланади.

@platformauzb канали инсайдери берган маълумотга кўра, қуйидаги мансабдорлар тадбир спикери сифатида иштирок этишади:
- молия вазири Темур Ишметов;
- маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов;
- иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов;
- қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов;
- инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов;
- қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Шуҳрат Тешаев;
- сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳиджон Аҳмаджонов;
- уй-жой-коммунал хўжалик вазири ўринбосари Назиржон Назиров;
- Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев;
- мудофаа вазирининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Баҳром Зулфиқоров.

Шунингдек, Бош прокурорнинг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳаёт Шамсуддинов ҳам спикер сифатида қатнашиши ва “Сардоба иши” бўйича дастлабки хулосаларни эълон қилиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Сардоба иши” бўйича дастлабки хулосалар эълон қилинади