09:13 / 16.05.2020
3 269

Сурхондарёда номаълум турдаги қуш браконьерлардан қутқариб олинди

Сурхондарёда номаълум турдаги қуш браконьерлардан қутқариб олинди
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан қўмита тизимида жорий йилнинг май ойи – «Браконьерликка қарши кураш ойи», деб эълон қилинган. Шу даврда жониворларни овлаш, тутиш каби ҳаракатлар қатьиян ман этилади.

Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Жарқўрғон туман инспекцияси инспекторлари ҳамкорлигида Оқтепа сув омбори ҳудудида ўтказилган тезкор рейд чоғида 2 нафар шахс номаълум турга тааллуқли қушни олиб кетаётган вақтида тўхтатиб қолинди. Улар давлат инспекторларига қаршилик кўрсатиб, ўзлари ҳақида маълумот тақдим этмасдан воқеа жойидан қочиб кетди.

Айни пайтда ушбу қонунбузарларнинг шахсини аниқлаб, тегишли жазо қўллаш чоралари кўрилмоқда.

Шу куни қуш турини аниқлаш учун Термиз давлат университети зоология кафедраси қошидаги экспертиза комиссиясига унинг фото суратлари тақдим этилди. Экспертиза хулосасига кўра, ушбу қуш балиқчитумшуқ чигиртчи (Чайканостная крачка – Gelochelidon nilotica) эканлиги, систематик жиҳатдан – ғозсимонлар туркуми ва чигитчилар оиласига тааллуқлилиги аниқланди.

Мутахассисларнинг фикрича, балиқчитумшуқ чигиртчи танасининг асосий қисми оқиш тусда, дум патларининг учида қорамтир тусдаги доғлари мавжуд бўлади. Мазкур қуш қумлоқ жойлардаги чучук сув ҳавзаларида ва шўр сувларда яшовчи, баъзан уя қурувчи ёки учиб ўтиш даврида учувчи тур ҳисобланади. Учиб ўтиш даври апрель ойининг бошларидан май ойининг ўрталаригача давом этади.

Балиқчитумшуқ чигиртчи Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилмаган. Броконьерлар қўлидан олинган қуш қонуний тўхтамга келгунча Термиз ҳайвонот боғига топширилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда номаълум турдаги қуш браконьерлардан қутқариб олинди