date

Ўзбекистонда яна 19 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда яна 19 кишида коронавирус аниқланди
Ўзбекистонда яна 19 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган.
Эндиликда Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 2 738 нафарга етди. Янги касалланганларнинг 16 нафари хориждан келган. Уларнинг 12 нафари Тожикистондан келган бўлса, яна 4 нафари Москва-Тошкент йўналиши бўйича чартер рейсда олиб келинган. Шунингдек, 3 нафар карантинда бўлган наманганлик фуқароларда вирус аниқланган.

Айни дамда Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 2 213 нафарни ташкил этмоқда. Бугун мамлакатда 52 кишида коронавирус аниқланган бўлса, 55 киши вирусдан тузалиб, реабилитацияга юборилди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда яна 19 кишида коронавирус аниқланди