Мамлакатда карантин қоидаларини юмшатиш чоралари кўрилаётган бўлишига қарамай, Самарқанд шаҳри ҳудудида чекловлар кучайтирилган тартибда давом эттирилади. Бу ҳақда вилоят махсус комиссияси вакиллари иштирокидаги брифингда айтилган.
18 майдан республиканинг баъзи ҳудудларида, хусусан Тошкент шаҳрида 06:00дан 22:00гача шахсий автомобилдан фойдаланиш мумкин бўлади. Бу «сариқ» ҳудудларга тегишли ҳолат. Яшил ҳудудлар учун эса чекловлар олдинроқ юмшатилганди.
Айни дамда «қизил» ҳудуд бўлиб турган Самарқанд шаҳрида эса карантин чекловлари кучайтирилган тартибда давом эттирилади. Шу муносабат билан вилоят ИИБ фуқароларга мурожаат билан чиқди:
«Бугунги кунда Самарқанд шаҳрида карантин чекловлари юмшатилмаганлигини инобатга олиб, Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси фуқароларни огоҳлантиради.
Ҳурматли самарқандликлар! Заруратсиз уйдан чиқманг!
Эҳтиёжлар учун бозор, дўкон ёки дорихоналарга чиққанингизда 2 метрлик ижтимоий масофани сақланг! Ўзингизда касаллик белгиларини сезсангиз, зудлик билан тиббиёт ходимларига мурожаат қилинг!
Карантиннинг барча чекловларига қатъий риоя қилинг! Кўчада бемақсад юрган фуқаролар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар», дейилади ИИБ баёнотида.
Ижтимоий тармоқларда хусусан самарқандлик фойдаланувчилар ҳам эртага 18 майдан шахсий автомобилда ҳаракатланиш мумкинлигини муҳокама қилмоқда. Аммо карантин чекловлари юмшатилмаган Самарқанд шаҳрида фақат зарурат сабаб кўчага чиққан машиналарнинг 07:00дан 10:00гача ва 17:00дан 20:00гача ҳаракатланишига рухсат берилади. Қолган вақтда ҳаракатланган ҳайдовчилар жаримага тортилади.
Маълумот учун, Самарқандда 261 киши коронавирус юқтирган ва улардан 154 нафари соғайган. Шунингдек, бир киши вирус сабаб ҳалок бўлган. Айни дамда Самарқандда 107 киши даволанмоқда. Олдинроқ вилоятдаги «касаллик ўчоқлари» ҳақида маълумот берилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда