06:30 / 19.05.2020
3 306

Тошкент, Самарқанд ва Навоийда коронавирусга чалинганлар сони кўпайди

Тошкент, Самарқанд ва Навоийда коронавирусга чалинганлар сони кўпайди
18 май куни Ўзбекистонда жами 38та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 67 нафар бемор тузалди. Шу вақтгача 2314 бемор соғайган, айни вақтда шифохоналарда 464 бемор даволанмоқда. Республика бўйича даволаниш кўрсаткичи 82 фоизга етган.

ССВ маълумотига кўра, бугун коронавирус қайд этилганларнинг 9 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари ҳисобланади, чартер рейс орқали БААдан олиб келинган 2 кишига ва Тожикистондан келган 1 кишига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган. Шунингдек, олдиндан карантинда бўлган 26 кишида вирус аниқланган.

Кеча энг кўп янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида қайд этилган - 18 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган. Айни вақтда Тошкентда қайд этилган жами ҳолатлар сони 1049тага етган (Тошкент вилояти ва Сирдарё вилояти ҳам қўшиб ҳисобланганда), шу вақтгача 772 бемор тузалган, 6 киши вафот этган, шифохоналарда 271 бемор даволанмоқда.

Самарқандда яна 14 кишида вирус аниқланди ва жами ҳолатлар сони 275тага етди. Шу вақтгача 175 бемор тузалган, 1 киши вафот этган, 99 бемор даволанишни давом эттирмоқда.

Навоийда бугун беморлар сони 6 нафарга ўсди, барча ҳолатларда олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасида вирус аниқланган.
Кеча Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 39 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Шунингдек, Самарқандда 21, Наманганда 7 нафар беморга жавоб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент, Самарқанд ва Навоийда коронавирусга чалинганлар сони кўпайди