23:03 / 19.05.2020
2 410

Масофадан туриб қарздор корхоналардан ундирувлар амалга оширилмоқда

Масофадан туриб қарздор корхоналардан ундирувлар амалга оширилмоқда
Мамлакатимизда карантин вазияти давом этаётган бир вақтда Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда масофадан туриб қарздор корхоналардан ундирувлар амалга оширилмоқда. Албатта, шароитдан келиб чиқиб, Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳудудий туман бўлимлари давлат ижрочилари томонидан масофадан туриб олиб борган тўғри тушунтируви ва тарғиботлари натижасида қарздор корхоналар томонидан қарздорликлар тўлаб берилмоқда.

Жумладан, Бюронинг Бектемир туман бўлими иш юритувига Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг жорий йил 10 апрель кунги ижро варақасига асосан, қарздор “Quyuv-Mexanika Zavodi” корхонасидан ундирувчи “O`ztemiryo`lkonteyner”АЖ фойдасига 412 млн. 158 минг сўм миқдоридаги асосий қарз, шунингдек, ундирувчи жамият томонидан яна 30 млн. сўм пеня ундириш бўйича ҳал қилув қарори жорий йилнинг 7 май куни келиб тушган.

Шу куни бўлимнинг давлат ижрочиси О.Шотемиров томонидан ижро ишини қўзғатиш қарори қабул қилиниб томонларга юборилган. Қонун талаблари асосида берилган ихтиёрий муддат давомида қарздор жамият томонидан ундирувчига жами 442 млн. 158 минг сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Бундан ташқари, Бюронинг Бектемир туман бўлими иш юритувида бўлган Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 18.02.2020 йилдаги ижро варақасига кўра, қарздор “Cuber Global Construction” масъулияти чекланган жамиятдан ундирувчи “Binokor Temir-Beton Servis” қўшма корхона фойдасига 350 млн. 844 сўм асосий қарз, ундирувчи корхонага яна 15 млн. сўм пеня ундириш ҳам белгиланган.

Бўлим давлат ижрочиси Ж.Исматов мазкур ижро ҳужжати бўйича жорий йилнинг 10 март куни ижро иши қўзғатган. Бўлим томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонадан жами 365 млн. 018 минг сўм ундирилиб, ундирувчи ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Масофадан туриб қарздор корхоналардан ундирувлар амалга оширилмоқда