Фото: ИИББ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 19 май куни Сергели туманидаги “A.Турбонов” ЙПХ постида 2-батальон ЙПХ инспектори кичик сержант Т.Тожибоев, кинология хизмати ходими сафдор Р.Холмуродов ва ИИББ патруль-пост хизмати 5-батальони сафдори Ш.Ҳошимовлар хизмат олиб боришган.
Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, соат 21:30лар атрофида шаҳарни тарк этаётган машиналардан бири – “Nexia” русумли автомобиль уларнинг эътиборини тортган.
Машина тўхтатилганда, ҳайдовчининг ўзини тутиши ходимларда шубҳа уйғотган. Бу эса автомобилни яхшилаб текширишга сабаб бўлган. Холислар иштирокида ўтказилган текширув натижасида автомобилда совуқ қурол (металл кастет) ва тўппончанинг "пугач" деб аталадиган тури топилди. Булар автоулов ҳайдовчиси – Шайхонтоҳур туманида яшовчи 24 ёшли С.A.га тегишли бўлгани айтилади.
Юқоридаги фактлар асосида текширишувни давом эттириш ва қуроллар эгасининг мақсад ва ниятларини аниқлаш учун С.A. ашёвий далиллар билан бирга Сергели туманидаги 4-сон ИИБга келтирилди, дейилади маълумотда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди