Юртимизда наркотик воситаларни савдоси ва айланмасига қарши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими, вилоят Давлат хавфсизлиги химати ва Ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда «Қорадори-2020» доирасида тезкор тадбир ўтказишди. Тадбир давомида Жарқўрғон туманида истеқомат қилувчи фуқаро Б.Р нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Хонадоннинг ҳовлисида жойлашган омборхонани хизмат ити ёрдамида кўздан кечириш жараёнида бу ерда 2 дона шиша идишларда ва омборхона девор ғиштлари, шиферлар ва эски буюмлар орасига 34 та қоғоз парчаларига ўраб яшириб қўйилган «Марихуана» гиёҳвандлик моддаси сақланиб келинаётганлиги аниқланди. Ушбу гиёҳвандлик моддасининг оғирлиги электрон тарозида ўлчаб кўрилганда жами 136,16 граммни ташкил этди. Гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди