Жорий йил 24 май куни республика “Ипотека - банк” бош бошқармаси ходимида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Маълумотларга қараганда, касалликка чалинган фуқаро яқин 20 кун ичида ўзи ва оила аъзолари меҳмонга бормаган, қўни-қўшниларникига ҳам чиқмаган. Унинг яшаш манзили бўйича мулоқотда бўлган барча оила аъзолари белгиланган тартибда карантинга олинди. Қўшимча эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.
Бемор билан мулоқотда бўлган ҳамкасблари ҳам белгиланган тартибда 14 кунлик карантин назоратига олинган. Қолган ходимлар эса яшаш манзиллари бўйича тиббий назоратга олинди. Барча мулоқотда бўлганлардан лаборатор таҳлил учун намуналар олинган.
Банк биносида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария эпидемиологик осойишталиги агентлиги мутахассислари томонидан зарарсизлантириш ишлари ўтказилди.
Аҳоли орасидан коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари учраб турганини ҳисобга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан, яна бир бор, карантин қоидаларига, жумладан, ижтимоий масофани сақлаш, яъни қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришишдан тийилиш, жамоат жойларида тўпланмаслик, қўлларни тез-тез ва яхшилаб ювиш, тиббий ниқоб тақиш каби эҳтиёт чораларини кўришни ва санитария қоидаларга қатъий амал қилишларини сўрайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди