12:57 / 26.05.2020
3 158

Қамчиқ довонида Damas ҳам орқа, ҳам олд томондан юк машиналари билан тўқнашди

Қамчиқ довонида Damas ҳам орқа, ҳам олд томондан юк машиналари билан тўқнашди
Фото: ФВВ
Қамчиқ довонидан 25 май куни иккита юк машинаси ва Damas иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 268-километрида юз берган ЙТҲ ҳақида Қамчиқ махсус ёнғин қидирув-қутқарув бошқармасига соат 08:25 ларда хабар келиб тушган. Тошкентдан водий томон ҳаракатланган HOWO юк машинаси йўл четида тўхтаб турган Damas’нинг орқасидан келиб, тўқнашув содир этган. Тўқнашув туфайли Damas ўзидан олдинда тўхтаб турган MAN юк машинасига урилган.

Фото: ФВВ
Оқибатда Damas’нинг ҳайдовчиси Ю.Н. ҳамда ушбу автоуловдаги яна икки нафар фуқаро тан жароҳати олган.

ЙТҲда жабрланган фуқароларни ўз вақтида қутқариш учун бошқарма тезкор навбатчи гуруҳи воқеа жойига зудлик билан етиб борди ва қутқарувчилар томонидан уларга биринчи ҳамда психологик ёрдамлар кўрсатилиб, Поп туман марказий шифохонасига етказилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қамчиқ довонида Damas ҳам орқа, ҳам олд томондан юк машиналари билан тўқнашди