13:39 / 26.05.2020
2 312

Қарзлар ундирилди

Қарзлар ундирилди
Халқимизда лафз деган тушунча бор, лафз қилиб бировдан пул олдингми эртага уни қайтариш керак. Акс ҳолда қонун қарзни қайтаришга мажбур қилади.
Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро суди 11.02.2020 йилда қонун талабларига кўра, жавобгар Д.Исамова даъвогар Али Азимадан 19 млн. сўмни қарзга олиб, бугунги кунга қадар қайтармасдан келганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 19 млн. сўм қарзни ундиришни лозим топди ва “қарзни ундириш ҳақида”ги талабни қаноатлантирди.

Мажбурий ижро бюроси Когон шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли мол-мулклар топилди ва 19,0 млн. сўм қарз ундириб берилди.

Худди шундай, Когон шаҳрида яшовчи Алишер Тўқлиев ҳуқуқбузарлик содиқ этиши натижасида Акмал Файзиевга тегишли “Volkswagen” русумли автомашинага 13,5 млн. сўм зарарни ундириш тўғрисидаги Тошкент тумани маъмурий судининг ижро ҳужжатига асосан мажбурий ижро ҳаракатлари давомида етказилган зарар ҳам ундириб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарзлар ундирилди