Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 29 ноябрдаги ижро варақасига асосан, қарздор “Гурлан мева” МЧЖ шаклидаги агрофирмаси ҳисобидан ТИФ “Миллий банк” Гурлан филиали фойдасига 514.646.732 сўм қарздорлик ундириш белгиланган.
Мазкур қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Гурлан туман бўлими иш юритувига 2019 йил 21 декабрда келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро ишини қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга маълумот учун юборилган.
Қарздор “Гурлан мева” МЧЖ шаклидаги агрофирма ундирувни имзоланган ипотека шартномасига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган “Ўктам Мадина” фермер хўжалигига тегишли бўлган Гурлан тумани, “Дўсимбий” МФЙ ҳудудида жойлашган “Чорвачилик фермахона” биноси хатланиб, “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасига сотувга чиқарилган.
Ўтказилган онлайн электрон савдо натижасида ушбу савдо мажмуаси сотилган ва сотувдан тушган пул маблағи ҳисобидан ундирилиши лозим бўлган қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ТИФ “Миллий банк” Гурлан филиали ҳисоб рақамига ўтказиб берилиб, ижро ҳужжати тамомланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Жаҳонгир Отажонов “Качайте” атрофидаги танқидлар ва Озода билан муносабати ҳақида гапирди