23:23 / 28.05.2020
2 066

Хонадонда 836 туп оғу парваришлаган шахс қўлга олинди

Хонадонда 836 туп оғу парваришлаган шахс қўлга олинди
Гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиш инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатиши, унинг ҳаётини издан чиқариши ва турли жиноятлар сари етаклаши маълум. Бу борада тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан гиёҳванд моддаларни етиштирувчи, истеъмол қилувчи ҳамда ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланувчи “уддабуронлар” ҳали-ҳануз учраб турибди. Бу албатта афсусланарли ҳол.

Куни кеча Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, ушбу туманнинг “Қумдарё” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Б. Р. ўзининг яшаш хонадони ҳовлисида 450х150 см2 ўлчамдаги ер майдонига 836 туп, оғирлиги 9 килограмм 330 грамм бўлган “Опийли кўкнори” гиёҳванд ўсимлигини ноқонуний равишда экиб, парваришлаб келаётганлиги фош этилди.

Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан ҳозирда божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хонадонда 836 туп оғу парваришлаган шахс қўлга олинди