10:17 / 29.05.2020
3 343

1 июндан бошлаб «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда ички туризм қайта йўлга қўйилади

1 июндан бошлаб «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда ички туризм қайта йўлга қўйилади
Ўзбекистонда 1 июнь, душанба кунидан бошлаб «яшил» ва «сариқ» тоифадаги ҳудудларда ички туризм тикланади. Бу президент имзолаган «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонда кўзда тутилган.

Ҳужжат билан, Республика махсус комиссияси, жамоат ташкилотлари ва туризм соҳаси субъектларининг:
  • белгиланган санитария-гигиена меъёрлари ва талабларига қатъий риоя этган ҳолда 2020 йилнинг 1 июнидан «яшил» ва «сариқ» тоифадаги ҳудудларда ички туризмни қайта йўлга қўйиш билан биргаликда ёндош ташкилотларнинг (туроператорлар, турагентликлар, жойлаштириш воситалари, маданият ва маданий мерос объектлари ҳамда бошқалар) фаолиятини бошлаш;
  • фуқароларига Ўзбекистон Республикасига киришга рухсат этиладиган мамлакатлар рўйхатини белгилаб олган ҳолда ташқи туризмни босқичма-босқич қайта тиклашга доир таклифлари маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 16 мартдан бошлаб ташқи туристлар учун ёпилган эди. Шу ва кейинчалик киритилган қатъий чекловлар натижасида 1,5 мингдан ортиқ туроператор, 1,2 мингта меҳмонхона ўз фаолиятини тўхтатди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1 июндан бошлаб «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда ички туризм қайта йўлга қўйилади