
Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида каналга тушиб кетган Spark автомобили бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари ойдинлик киритди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.
Ҳодиса 2020 йилнинг 25 май куни соат 12:30 ларда Оҳангарон шаҳри, Охунбобоев кўчасида содир бўлган. Суриштирув давомида аниқланишича ҳайдовчи 1971 йилда туғилган М.Ҳ. исмли аёл ўзига тегишли бўлган Spark’да шаҳарнинг Охунбобоев кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган вақтида рул бошқарувини йўқотган ва автомобиль каналга тушиб кетган.
— Shukhrat (@bankir2102) May 29, 2020
«Ушбу ҳодисада тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаси каналдан чиқарилган», — дейилади ЙҲХББ хабарида.
Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар