08:43 / 30.05.2020
2 706

Шавкат Мирзиёев Сергелидаги мавзе ўрнида янги туман ташкил этишни таклиф қилди (фото)

Шавкат Мирзиёев Сергелидаги мавзе ўрнида янги туман ташкил этишни таклиф қилди (фото)
Шавкат Мирзиёев 29 май, жума куни Сергели туманидаги янги объектларни кўздан кечириш вақтида охирги 3 йилда туманда 19 минг 522 хонадонга мўлжалланган 460 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилгани, 26 та намунавий типдаги маҳалла гузарлари барпо этилгани, бу ерга 100 мингдан зиёд аҳоли кўчиб келиб, жами аҳоли 276 минг нафардан ошганини инобатга олиб Тошкент шаҳар ҳокимлигига тўғридан-тўғри бўйсунадиган алоҳида Янги ҳаёт кичик туманини ташкил этиш таклифини билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Тошкентда аҳолига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини воситачиларсиз, арзон нархда етказиб бериш мақсадида биринчи босқичда деҳқон бозорларида 256 та махсус раста ташкил этилган. Иккинчи босқичга мувофиқ, шаҳар бўйлаб 514 маҳаллада 2316 та кўчма савдо ярмаркаси ҳамда 634 турғун савдо дўкони ташкил этилиши кўзда тутилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Сергели туманига Қашқадарё вилояти бириктирилиб, вилоят фермерлари ўз маҳсулотини олиб келиб сотадиган савдо жойи очилган. Президент «Ташаббус» маҳалласи ҳудудидаги ана шундай савдо шохобчасини кўздан кечирди.

«Фермерларнинг маҳсулот олиб келишига ёрдам бериб, эмин-эркин сотишига шароит яратилса, Тошкентда озиқ-овқат маҳсулотлари нархини 15-20 фоиз тушириш мумкин. Маҳсулотлар арзон ва сифатлилиги халқимизга, доимий мижозлар борлиги деҳқонларга ҳам қулай бўлади. Энди бошқа туманларга ҳам муайян вилоятларни бириктириб, маҳаллаларда шундай ихчам, совутгичли шохобчаларни ташкил этиш зарур», — деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Сергели 5А мавзесидаги Madena Collection масъулияти чекланган жамият фаолияти билан ҳам танишган. Ушбу тикувчилик корхонасида тиббиёт ходимлари учун йилига 150 минг дона махсус кийим ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада шу атрофда яшовчи 100 нафар хотин-қиз иш билан банд қилинган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев ишчи аёллар билан суҳбатлашиб, уларнинг оилавий ва меҳнат шароитлари билан қизиқди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Сергелидаги мавзе ўрнида янги туман ташкил этишни таклиф қилди (фото)