09:15 / 30.05.2020
3 049

Карантинда оталарнинг болаларга меҳри ошяптими?

Карантинда оталарнинг болаларга меҳри ошяптими?
Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманларо судининг 27.03.2015 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор М.Қ.дан ундирувчи Г.М. фойдасигв 2 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун то улар вояга етгунга қадар алимент ундириш белгиланган. Фуқаро 2019 йил май ойидан буён алимент пулларини тўламай келган эди. Мажбурий ижро бюроси Қамаши туман бўлими давлат ижрочиларининг ҳуқуқий тушунтиришлари оқибатида фуқаро 2020 йил 31 майгача бўлган 5 млн. 800 минг сўм алимент пулларини тўлаб берди.

Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманларро судининг 16.04.2007 йилдаги қарздор Ш.Б.дан ундирувчи Ҳ.И. фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Қамаши туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Қарздор алимент пулларини 2017 йил июлдан кам миқдорда тўлаб келганлиги оқибатида фарзандлари вояга етгандан сўнг, 5 млн сўм алимент пуллари қарздорлик сифатида қолиб кетган. Жорий йилнинг 27 май куни ана шу қарздорлик тўлиқ ундирилди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Орзимурод Жабборов
МИБ Қамаши туман бўлими
давлат ижрочиси

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карантинда оталарнинг болаларга меҳри ошяптими?