09:53 / 30.05.2020
2 011

Электрон ҳисобварақ фактуранинг афзалликлари

Электрон ҳисобварақ фактуранинг афзалликлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб хўжалик юритувчи субъектларнинг электрон ҳисобварақ фактурадан тўлиқ фойдаланиши жорий этилгани тадбиркорларга қулайликлар яратди.

Бунда электрон ҳужжат тезкор ва кафолатли етказиб берилади. Электрон ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш ва уни энг узоқ ҳудудда жойлашган ҳамкорларга ҳам бир неча дақиқада юбориш имконини беради. Қоғоздаги ҳужжатларни расмийлаштиришга кетадиган вақтни тежаш ва етказиб берувчи воситачилар билан боғлиқ қийинчиликлардан холи бўлишга шароит яратади.

Шунингдек, ортиқча харажатларнинг олдини олади. Чунки электрон ҳисобварақ-фактуралар анъанавий қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактурага сарфланган моддий ва инсон ресурсларини тежайди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг маълум қилишича, айни пайтда вилоятда солиқ мажбуриятига эга корхоналарнинг сони 34 386 та бўлиб, шундан электрон ҳисоб варақ фактурасига ўтган тадбиркорлар сони 15 855 тани ташкил қилади. Қўшилган қиймат солиғи тўловчилар сони эса 7439 нафардан иборат, ҚҚС тўлашга ўтган тадбиркорлар сони 5917 тадан иборатдир.

- Корхонамизда 318 нафар ходим фаолият юритиб,асосан экспорт боп маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб, ҳисобварақ-фактуранинг электрон шаклидан фойдаланишга ўтдик, ҳозирда электрон ҳисоб варақ фактура орқали харидорларга электрон шартномани бир неча дақиқада етказиб беряпмиз, - дейди Нурафшон шаҳридаги “TEXTILE MILL TASHKENT” МЧЖ корхонаси бош ҳисобчиси Сурайё Ҳайдорова.

Мухтасар айтганда, хужжатларни қоғоз шаклда юритишдан воз кечиб, электрон ҳисобварақ фактуралардан фойдаланганда маълумотлар хавфсиз сақланади, тўловлар тезлашади, тизим туну кун ишлайди, ҳисоботлар автоматлашади. Барча тадбиркорлик субъектлари ЭҲФдан фойдаланишга ўтса, қўшимча қиймат занжирининг узлуксизлиги таъминланади. Маркетинг таҳлили янада аниқлашади.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Электрон ҳисобварақ фактуранинг афзалликлари