11:41 / 30.05.2020
3 344

Вилоятлараро автобуслар қатновига рухсат берилади. Шахсий автотранспорт воситаларига рухсат йўқ

Вилоятлараро автобуслар қатновига рухсат берилади. Шахсий автотранспорт воситаларига рухсат йўқ
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг навбатдаги ахбороти эълон қилинди.

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, «яшил» ҳудудларда жойлашган санаторий, пансионат, болалар оромгоҳлари ва бошқа дам олиш масканларига фуқароларни марказлаштирилган тартибда ташиш учун вилоятлараро автобуслар, шу жумладан туристик ташкилотлар автобуслари қатновини йўлга қўйишга рухсат берилди.

Бунда:
  • автобусларда ҳайдовчи ва йўловчилар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши лозимлиги, шунингдек, уларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37 даража ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг автобус салонига чиқарилмаслиги;
  • автобуслар вилоятларо қатновларда «қизил» ҳудудларда тўхтамаган ҳолда ҳаракатланади;
  • автобуслар доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади;
  • автобусларда ҳаракатланаётган йўловчиларнинг рейслар кесимидаги рўйхати (базаси) юритилади.

Шунингдек, шахсий автотранспорт воситаларининг вилоятлараро ҳаракатланишига йўл қўйилмаслиги (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно) талаби устидан қатъий назорат ўрнатиш белгиланди.

Қуйидагилар жорий йилнинг 1 сентябрига қадар узайтирилди:
  • хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган виза муддатлари;
  • муайян муддатга визасиз ва электрон виза билан кириш ҳуқуқига эга хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиб, 2020 йил ҳисобидан қайтариб олиб чиқиш муддати тугайдиган хорижий автотранспорт воситаларини республикамиз ҳудудидан қайтариб олиб чиқиш муддати.

Бундан аввалроқ, республика махсус комиссияси қарорига кўра, «яшил» ҳудудларда санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, бошқа дам олиш масканлари фаолиятига рухсат берилгани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вилоятлараро автобуслар қатновига рухсат берилади. Шахсий автотранспорт воситаларига рухсат йўқ