17:41 / 30.05.2020
2 173

Қорақалпоғистон ва Самарқандда 11 нафар бемор тузалди

Қорақалпоғистон ва Самарқандда 11 нафар бемор тузалди
Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида 2 нафар, Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 9 нафар, жами 11 бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, Қорақалпоғистонда тузалганларнинг 2 нафари ҳам эркак бўлиб, 1 нафари Бухоро вилоятидан, яна 1 нафари эса Хоразм вилоятидан. Эндиликда Қорақалпоғистонда шифо топганлар 129 нафарга етиб, даволанаётганлар 6 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу ҳудуд коронавирусдан холи бўлишга жуда яқин турибди.

Самарқандда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (Самарқанд шаҳри ва Тойлоқ туманидан 3 нафардан, Пастдарғом, Ургут ва Оқдарё туманларидан 1 нафардан). Уларнинг 7 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 52 ёшда, ёши кичиги эса 25 ёшда. Вилоятда шу пайтга қадар соғайганлар 265 нафар бўлса, эндиликда 274 нафарга етди.

Ҳозирга қадар 55 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб жами соғайганлар 2783 нафарга етди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қорақалпоғистон ва Самарқандда 11 нафар бемор тузалди