
Фото: Пайариқ тумани ҳокимлиги
Самарқанд вилоятининг «қизил» ҳудудлари қаторига киритилган Пайариқ туманида коронавирус юқтирганлар ҳақида маълумот берилди. Туман ҳокимлигининг телеграм-каналида Covid-19 юқтирган фуқаролар ҳақида маълумот пайдо бўлди.
Хабарда айтилишича, туманда 28 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 11 нафари тиббиёт ходимлари. Шунингдек, пайариқликлар орасида 4 нафардан уй бекаси ва нафақахўр, 3 нафар мавсумий ишчи, 2 нафар мактаб ўқувчиси, 1 нафардан тадбиркор, ҳайдовчи, ИИБ ходими ва туман газ таъминоти идораси ходими коронавирус юқтириб олган.
«Юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб барча фуқороларимизни қонунларга итоаткорликни оширишга, бир ёқадан бош чиқариб, бу балонинг оқибатини ривожланган давлатлардаги ҳолатлардан англаб, хулоса қилишга чақирамиз», дейилган Пайариқ туман ҳокимлиги баёнотида.
Маълумот учун, Пайариқ тумани Самарқанд шаҳри, Тойлоқ, Ургут, Паст Дарғом, Оқдарё, Иштихон ва Самарқанд туманлари билан бир қаторда вилоятнинг «қизил» ҳудудларидан бўлиб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар