Марказий ҳарбий округ ҳудудидаги «Каттақўрғон» дала ўқув майдонида мудофаа вазири томонидан илгари сурилган «Ташаббускор ғоялар» асосидаги такомиллаштирилган жанговар техника ва қуроллар устида синовлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.
Изланишлар натижасида БТР-80 техникасига 120 миллиметрли «Nona» ўзиюрар артиллерия техникаси ва қуроли янгитдан модернизация қилинди. Занжирли артиллерия техникаси шинали зирҳли техникага алмаштирилди.
Натижада тезлик соатига 25 километрдан 80 километрга ошди. Ҳаракатланиш давомида нишонларни яксон қилиши кўрсаткичи сезиларли даражада юқорилагани кузатилди. Ҳозирда Мудофаа вазирлиги ва ҳарбий округ артиллериячилари томонидан техника ва қуролни жанговар имкониятлари ўрганилмоқда.
Шунингдек, «Бўрон» дея ном берилган «GM-21 MK» русумли «КамАЗ» ва «Урал» техникасига ўрнатилган 122 миллиметрли «ДМ-21» маркали ўзиюрар артиллерия тўп-ракетасини масофадан бошқариш ва отиш ишлари синовдан ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади