date
views 2 578

Суперлига 1-давра тақвими билан танишинг

Суперлига 1-давра тақвими билан танишинг
Хабарингиз бор, коронавирус пандемияси сабабли дунёнинг кўплаб мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам футбол учрашувлари ва мамлакат ички чемпионати тўхтатилган эди.

ЎзПФЛ юзага келган вазиятни инобатга олган ҳолда миллий чемпионат баҳсларини давом эттириш бўйича ўз режаларини ишлаб чиққани ва буни Суперлига клублари бош мураббийлари билан муҳокама қилгани ҳақида олдинроқ хабар берган эдик.

Шу тариқа, ЎзПФЛ ЎФА билан келишган ҳолда Coca Cola Суперлигаси баҳсларини 13 июндан бошлаб давом эттиришга қарор қилди. Таъкидлаш жоиз, орада юзага келган танаффус сабабли, чемпионат баҳслари июль ойида ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган. Баҳслар шунингдек, декабрь ойигача давом этади.

Шунингдек, ОФК айни дамда ОЧЛ баҳслари тақвимини ишлаб чиқаётгани ҳамда куз ойига ФИФА кунлари белгилангани сабабли чемпионат тақвимида ўзгаришлар юзага келиши мумкин.

Coca Cola Суперлигаси тўлиқ тақвими кейинроқ тасдиқланади.

Биринчи давра тақвими:
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Суперлига 1-давра тақвими билан танишинг