Сергелидаги кўча 2 кунга ёпилади

Сергелидаги кўча 2 кунга ёпилади
2 июнь куни кечки соат 22:00 дан 4 июнь куни соат 18.00 гача Янги Сергели кўчасининг Қипчоқ кўчасидан Шокирариқ ва Сўғдиёна кўчалари кесишмасигача бўлган қисми таъмирланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги сайти хабар бермоқда.
Сергелидаги кўча 2 кунга ёпилади
Шу муносабат билан йўлнинг ушбу қисмида ҳаракатланувчи автомобиллар айланма йўллар орқали ҳаракатланиши мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар