
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 9 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 3 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3769 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Тошкент вилоятида (6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари аҳоли орасидан аниқланган), 2 нафари Сирдарё вилоятида (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган) аниқланган», дейилади хабарда.
2 июнь куни 58та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, Тошкент ва Навоийда жами 49 бемор тузалди, шу вақтгача тузалганлар сони 2908 нафарга (78 фоиз) етди.
Ҳозирда шифохоналарда 846 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар