
Республика махсус комиссияси қарори билан, 15 июндан бошлаб «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда ҳудудлараро автобус қатновларига рухсат берилади.
Бунда ташувчилар фаолияти қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади:
- транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;
- автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;
- ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.
Қарор билан, Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясига фаолияти тикланаётган соҳаларда ва тадбиркорлик субъектларида карантин талаблари, санитария-эпидемиологик қоидаларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш топширилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар