14:12 / 04.06.2020
2 525

Ангренда деярли 10 миллирд сўмлик солиқ қарзи ундирилди

Ангренда деярли 10 миллирд сўмлик солиқ қарзи ундирилди
Бугунги кунда БюронингТошкент вилояти бошқармаси томонидан солиқ ва давлат фойдасига ундирувлар бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Бюронинг Ангрен шаҳар бўлими иш юритувига йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан, қарздор «Ўзбеккўмир» АЖдан 9.489.201,8 минг сўм солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги 110120007412-сонли ижро иши келиб тушган.

“Ўзбеккўмир”АЖ нинг жорий йилнинг 24 апрель кунига 11.457.437,5 минг сўмлик солиқ қарзи юзага келган. Қарздор корхонага ўрантилган тартибга кўра, шу куннинг ўзидаёқ Солиқ кодексининг 115-119-моддаларига асосан солиқ қарзини узиш бўйича талабнома жўнатилган. Талабнома бўйича 10 календар иш куни ичида қарздор томондан ҳеч қандай эътироз келиб тушмаган.

Натижада, Солиқ кодексининг 115-моддасига асосан, қарздор пул маблағлари ҳисобидан солиқни бюджет тизимига ўтказиш бўйича доир тўлов тошириқномасини хизмат кўрсатувчи банкига инкассо топшириқномаси юборилган. Солиқ қарзини ундириш бўйича юқорида қайд этилган чоралари тўлиқ кўрилгандан сўнг,қарздор АЖ дан 1.913.470,0 минг сўм ундирилган.

Жорий йилнинг 4-июнь куни эса, мазкур ижро ҳужжати бўйича 9.489.201,8 минг сўм солиқ қарзи тўлиқ ундирилиб, туширилган маблағ давлат бюджетига йўналтирилган.

МИБ Ангрен шаҳар бўлими

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ангренда деярли 10 миллирд сўмлик солиқ қарзи ундирилди