2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари 20 июл санасидан 20 августга қадар ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов 2020-2021 ўқув йили қабул жараёнларига бағишланган брифингда маълум қилди.
Унга кўра, олий таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш 15 июндан 15 июлга қадар давом этади.
“15 июл куни 00.00да ҳужжатлар қабули тўхтатилади. Сўнгра ҳужжатларни гуруҳлаш, абитуриентларга имтиҳонга кириш учун рухсатнома тайёрлаш жараёнлари амалга оширилади. Абитуриентлар рухсатномани Давлат тест марказининг расмий сайтида (dtm.uz) олишлари мумкин бўлади. Рухсатномани олиш тартиби бўйича роликлар орқали маълумот бериш йўлга қўйилади.
Давлат қабул комиссиясига кўра, кириш имтиҳонларини 25 июлдан бошлаш ва 20 августгача давом эттириш режалаштирилмоқда. Аниқ саналар ҳақида яна қўшимча маълумот берилади”, деди Мажид Каримов. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Бухородаги мактабда фоҳишахона ташкил қилган 62 ёшли қоровулга ҳукм ўқилди
Исроил мудофаа вазири: ‘Ҳизбуллоҳ’ аллақачон мағлуб бўлган
Японлар қишда уйларини қандай иситадилар?
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди