17:03 / 04.06.2020
2 438

Оққўрғон тумани “қизил” ҳудуддан “сариқ” ҳудудлар тоифасига киритилди

Оққўрғон тумани “қизил” ҳудуддан “сариқ” ҳудудлар тоифасига киритилди
Ўзбекистонда ҳудудларнинг эпидемиологик тоифаланиши бошланганида “қизил” ҳудудлар сафига киритилган Оққўрғон тумани солиқ идоралари, ИИБ, миллий гвардия, прокуратура ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан “сариқ” ҳудудлар қаторига ўтди.

Туманда айни мазкур вируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида айрим савдо мажмуалари, жумладан, Оққурғон тумани деҳкон бозори, қурилиш моллари, сартарошлик хизмати ва бошқа турдаги тадбиркорлик субъектларининг фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Таъкидлаш керакки, Оққўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот ва тушунтириш ишларига қарамасдан, карантин коидаларини қўпол равишда бузган тадбиркорлик субъектлари ҳам учраб турибди.

Хусусан, фаолият тури хизмат кўрсатиш бўлган якка тартибдаги тадбиркор Элдор Мухаммадиев, курилиш моллари савдоси билан шуғулланувчи «Билол Мухаммадамин Мухаммадризо» МЧЖ раҳбари Хуршид Чинташев, сартарошлик хизмати билан шуғулланувчи Муслидин Абдуалимов каби ўнлаб тадбиркорларнинг савдо мажмуалари вактинча ёпиб қуйилди ва туман ДСИ ходимлари томонидан қатъий огоҳлантирилди. Олиб борилган тарғибот ишларига қарамасдан мазкур тадбиркорлар санитария қоидалари ва гигиена меъёрларига жавоб бермайдиган ҳолатда ўз фаолиятларини давом эттиришган.



Бундан ташқари туманда нархларнинг сунъий равишда оширилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида ҳудудларда кўчма савдо ярмаркалари ҳамда аҳолини озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш учун "Элга хизмат" таъминот туридан фойдаланиш ишлари йўлга қўйилган.

Тошкент вилояти давлат солик бошкармаси
Жамоатчилик билан алокалар ва хукукий ахборот шуъбаси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оққўрғон тумани “қизил” ҳудуддан “сариқ” ҳудудлар тоифасига киритилди