14:30 / 05.06.2020
4 878

Очилбой Раматов: «Пул тайёр, ҳеч қандай муаммо бўлмайди»

Очилбой Раматов: «Пул тайёр, ҳеч қандай муаммо бўлмайди»
Фото: Сўх тумани ҳокимлиги
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ӯринбосари Очилбой Раматов Сўх туманини ривожлантириш учун қилинадиган ишлар ҳақида маълумот берди.

«Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Сўх туманини ривожлантириш учун 843 миллиард сўм ажратилиши мўлжалланган. Шу йилнинг ўзида 288 миллиард сўмлик маблағ йўналтирилиб, 5,5 мингта янги ишчи ўрни яратишга қарор қилинди. Бу жуда катта иш, бир ҳудудга шунча маблағни қисқа муддатда ажратиш ва режаларни амалга ошириш.

Асосий муаммолардан бири йўл масаласи. Умуман, йўл йўқ десаям бўлади. Албатта, биз йўл хўжалигини бетон қопламага ўтказиб, Россияга кета олмай қолган одамларимизни иш билан таъминлаш масаласини кўряпмиз. Қўл билан ишлаймиз ва бу кўп вақт туради. Бу орқали мингга яқин одамга иш топиб берамиз. Шу билан бирга, биринчи навбатда, инфратузилмани яхшилашга эътибор беришимиз керак. Сув, канализация масалалари, кабель, электр... Аввал шу ишларни тугатиб, кейин йўлни қиламиз.

Ҳурматли бош вазиримиз айтиб ўтди, пул тайёр. Ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Бу ишларни тезда қиламиз
», — деди Очилбой Раматов.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Очилбой Раматов: «Пул тайёр, ҳеч қандай муаммо бўлмайди»