Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги дунёда кузатилаётган эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, зарурат бўлмаса четга бормай туришни тавсия қилди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов дунё давлатлари тоифаларга бўлиниб, авиақатновлар тикланиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
«Ҳозирги кунда Транспорт вазирлиги билан хамкорликда хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда давлатларни «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиш ва босқичма-босқич авиақатновларни тиклаш борасида ўрганиб чиқиб таклифлар тайёрланмоқда, Республика махсус комиссияси томонидан якуний хулосалар қилинади. Бу тўғрисида қўшимча ахборот берилади.
Шунингдек, давлатларнинг эпидемияга қарши тадбирларни даражаси ҳамда фуқароларнинг ҳимояланиш чораларига эътибор қаратилади.
Умуман, бугун дунёда кузатилаётган эпидемиологик вазиятдан келиб чиқадиган бўлсак, зарурият бўлмаса четга бормай туриш маъқул бўлади», деди Ботир Қурбонов.
Брифингда 15 июндан карантин тадбирлари тўлиқ тугаши эҳтимоли ҳақидаги саволга ҳам жавоб берилди.
«Карантин тадбирлари тугатилиши ёки бир муддат чўзилиши бу коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемик вазиятни эътиборга олган ҳолда белгиланади. Агарда касаллик бўйича барқарорликка эришилса, карантин тадбирлари бекор қилинади, касаллик ўсиш суръати жадаллашса, карантин тадбирлари ҳам кучайтирилади.
Кўриниб турибдики, бу барчамизга боғлиқ жараён, агарда профилактик тадбирлар, карантин қоидалари, алоҳидаланиш ва ижтимоий масофани сақлаш талабларига тўлиқ риоя қилсак, яқин кунларда карантин тадбирлари бекор қилиниши мумкин», деди Қурбонов. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди
Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди