18:10 / 06.06.2020
2 161

МИБ: Бюро нафақат алимент ундиради, оилаларни ҳам яраштирмоқда

МИБ: Бюро нафақат алимент ундиради, оилаларни ҳам яраштирмоқда
И.Сайитбоев Наманган шаҳрининг Учқун маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Турмуш ўртоғи С.Мурадова билан арзимас сабаб ажрашиб кетишган эди. 1 нафар вояга етмаган фарзанди турмуш ўртоғи билан қолган ва фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2019 йилдаги қарорига асосан ҳар ойда топган даромадидан алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувига олинган. Бўлим томонидан ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида вояга етмаган фарзандлар учун алимент маблағлари ўз вақтида ундириб берилмоқда. Куни кеча давлат ижрочиси томонидан олиб борилган навбатдаги тарғибот самара бериб ушбу оила ярашишга аҳд қилишди. Маҳалла фаоллари иштирокида ушбу оила яраштирилди.

Умуман олганда, Бюронинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ҳокимлик, давлат ва нодавлат ташкилотлар, кенг жамоатчилик иштирокида ҳар бир маҳаллаларда карантин даврида ҳам белгиланган санитария талаблари асосида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Унда оилаларни мустаҳкамлаш, нотинч оилалардаги муаммо ва низоларни бартараф этиш, ажрашишларнинг олдини олиш, ажрашиш ёқасида турган оилаларни яраштириш масалалари алоҳида устувор қилиб олинган.

Натижада, карантин даврнинг ўзида 10 дан ортиқ ана шундай оилаларни яраштириб, хонадонларга қувонч улашилди. Бу каби тадбирлар давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Бюро нафақат алимент ундиради, оилаларни ҳам яраштирмоқда

Жамият янгиликлари