15:34 / 07.06.2020
3 940

Шавкат Мирзиёев — ЎзМТРК раисига: «Менга мақташ керак эмас»

Шавкат Мирзиёев — ЎзМТРК раисига: «Менга мақташ керак эмас»
Фото: «Gazeta.uz»
3 июнь куни камбағалликни қисқартириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселекторда Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар учун ўзини мақтамасликни сўради, деб хабар беради «Gazeta.uz».

Президент Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси Алишер Хаджаевга мурожаат қилиб, ислоҳотларнинг амалга оширилаётганини кўрсатиш лозимлигини маълум қилди.

«Менга мақташ керак эмас. Президент фалон қилди, деб. Ислоҳот натижасида одамларнинг дунёқараши ўзгаряпти, манфаатдорлик руҳи пайдо бўляпти. Ер меники, деган тасаввур пайдо бўляпти. Ислоҳот амалда, деган нарсани кўрсатинглар. Фақат мақташ эмас. Олдин қандай эди, ҳозир қандай, одамлар қандай», — дейди Президент.

Мамлакат раҳбарининг сўзларига кўра, содир бўлаётган ижобий ўзгаришларни президент эмас, ислоҳотлар ва қонунлар амалга оширмоқда.

«Сизларга бир гапни айтишга қўрқаман, дарров президентни мақтай бошлайсиз. Мен ҳаммага айтдим, президент қилмаяпти буни, ислоҳот қиляпти. Қонун қиляпти, одамлар қабул қиляпти», — дея қайд этади Шавкат Мирзиёев.

Президент МТРК раҳбарига бу каби хабарларни ёритишда билимли ва холис журналистларни жалб қилиш юзасидан топшириқ берган.

2020 йилга мўлжалланган давлат бюджетида Миллий телерадиокомпаниянинг жорий харажатлари ва объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва жиҳозлаш учун 410,5 миллиард сўм (40,4 миллион доллар) миқдорида маблағ ажратиш кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев — ЎзМТРК раисига: «Менга мақташ керак эмас»