
Фото: Халқаро пресс-клуб
Ўзбекистон мактабларидаги тизим болалардаги тадбиркорлик ҳисси сўнишига сабаб бўлмоқда, деб ҳисоблайди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.
«Бугун тадбиркорликни ривожлантириш ҳақида гапиряпмиз. Бизда азалдан мактаб фаолияти болаларда тадбиркорликни сўндиришга қаратилган. Фақат «жим ўтир», «ҳаракат қилма»... Хато қилишга қўрқасан...
Тадбиркор бўлиш учун хато қилишдан қўрқмаслик керак, ўзига ишонч ортиши керак», – деди Шерматов Халқаро пресс-клубнинг 7 июнь куни Фарғонада бўлиб ўтган сессиясида.
Вазир айни шу жиҳатни ҳам ҳисобга олган ҳолда тарбия фани мактаб дастурига киритилаётганини таъкидлади.
«Бу фанда ўқувчида мустақил характерни тарбиялаш масаласи қўйилади. Болаларнинг ўзида ишонч пайдо бўлиши, хато қилишдан қўрқмаслигига ҳаракат қилинади, тадбиркорлик қилиш масалалари ўргатилади.
Ўйлайманки, бу билан бир қаторда чет тилини яхши ўқитганимиздан кейин болалардан тадбиркорлар чиқади», – дейди Шерзод Шерматов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар