07:00 / 08.06.2020
2 527

Қўқонда 12,2 млн доллар эвазига логистика маркази қурилади

Қўқонда 12,2 млн доллар эвазига логистика маркази қурилади
«Қўқон» эркин иқтисодий зонаси қошида 23 гектар майдонда мултимодал логистика маркази ташкил этилади. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг 7 июнь, якшанба куни Фарғонада бўлиб ўтган сессиясида маълум қилинди.

Фото: Халқаро пресс-клуб
Логистика марказида 10 минг квадрат метр ёпиқ омбор, 3 минг квадрат метр совутгичли омбор, ўзгармас юклар учун 30 минг квадрат метр майдонда очиқ омбор, 27 минг квадрат метр контейнерлар учун очиқ майдон барпо этилади.

Мажмуада камида 200 та янги иш ўрни яратилади, у йилига 200 мингта контейнер ва 10 миллион тонна юк билан ишлаш қувватига эга бўлади. Лойиҳа 12,2 миллион долларга баҳоланган.

Аввалроқ Фарғона водийси вилоятлари ҳалқа темир йўли билан боғланиши, экспресс ва оддий электропоездлар қатновлари йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўқонда 12,2 млн доллар эвазига логистика маркази қурилади