14:10 / 08.06.2020
2 767

Россия Ўзбекистон билан авиақатновни 15 июлдан тиклаши мумкин

Россия Ўзбекистон билан авиақатновни 15 июлдан тиклаши мумкин
Фото: ТАСС
Дастлаб 15та мамлакатга парвозлар қайта тикланиши мумкин. Парвозлар тўғрисида қарор давлатлар Россиядан авиарейсларни қабул қилишга розилик берганидан кейин қабул қилинади, якуний қарор эса «Роспотребнадзор»га боғлиқ бўлади.

«Росавиация» «Роспотребнадзор»га 15 июлдан халқаро авиақатновларни қисман тиклаш тўғрисида таклиф юборади. Бу ҳақда РБК йирик авиакомпаниялардан биридаги манбага асосланиб хабар берди.

Унга кўра, биринчи босқичда Россия 15 мамлакатга парвозларни тиклайди. РБК манбасининг айтишича, «Росавиация» биринчи бўлиб Европа мамлакатлари, шу жумладан Туркия, шунингдек, Хитой ва Жанубий Корея билан чегараларни очиш ҳақида таклиф беради. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, барча ғоялар коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб томонидан муҳокама қилинади ҳамда «Роспотребнадзор» асосий қарорни қабул қилади. Шу билан бирга, манбанинг таъкидлашича, ушбу давлатлар билан авиақатновни тиклаш тўғрисида қарор давлатларнинг Россиядан парвозларни қабул қилишга рози бўлишига ҳам боғлиқ.

ТАСС ҳам авиақатновлар қисман очилиши ҳақида маълумот берди. Агентликнинг манбага таянган ҳолда маълум қилишича, «Росавиация»нинг таклифлари йирик авиаташувчилар билан бўлган учрашувда шакллантирилган. У бош вазир Михаил Мишустиннинг халқаро ҳаво қатновини тиклаш ва соҳани ривожлантириш бўйича топшириғидан кейин юз берди.

«Интерфакс» хабарига кўра, биринчи навбатда ЕОИИ ва МДҲ мамлакатларига авиапарвозлар қайта бошланиши мумкин.

Россия 27 мартдан халқаро авиақатновларни тўхтатди, бу коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ортганидан сўнг рўй берди. Фақатгина чет элда қолган Россия фуқароларини ватанига қайтариш ҳамда ҳукуматнинг алоҳида топшириқлари бўйича парвозлар амалга оширилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россия Ўзбекистон билан авиақатновни 15 июлдан тиклаши мумкин