17:52 / 09.06.2020
2 448

Чирчиқда корхона ишчиларига 220 миллион сўм иш ҳақи ундириб берилди

Чирчиқда корхона ишчиларига 220 миллион сўм иш ҳақи ундириб берилди
Бюронинг Чирчиқ шаҳар булими иш юритувига, Чирчик шаҳар давлат солик инспекциясининг 20.04.2020 йилдаги 10016-сонли қарорига асосан, қарздор “Саноаттехмонтаж” МЧЖдан ДСИ фойдасига 108 млн. сўм ва фуқаролик ишлар буйича Чирчиқ туманлараро судининг 14.02.2020 йилдаги 2-1102-2004/100-сонли ижро варақасига асосан, қарздор “Саноаттехмонтаж” МЧЖдан корхонанинг 16 та ходими фойдасига 220 млн. сўм иш ҳақи ундириш туғрисидаги ижро ҳужжатлари 18.03.2020 йилда келиб тушган ва ижро иши юритишни кўзғатиш тугрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга почта алоқа бўлими орқали юборилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлар натижасида қарздор корхонага тегишли бўлган 4658 кв.м. ер майдонидан иборат устахона биноси ва ер майдони хатланиб, электрон онлайн аукцион савдоларига чикарилган. Ушбу мол-мулклар 841 052 минг сўмга сотилиб, тушган маблағлар ҳисобидан 16 та ишчига 220 млн. сўм иш ҳақи ва 108 млн. сўм солиқ қарзи ундирилиб, ушбу ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжаталари ва бошка орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 41- моддасига асосан тамомланди.

МИБ Чирчиқ шаҳар бўлими

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чирчиқда корхона ишчиларига 220 миллион сўм иш ҳақи ундириб берилди