
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 34 кишига Covid-19 ташхиси қўйилганини маълум қилди.
«2020 йил 9 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4482 (+34) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги (шундан 24 нафари хориждан келган, 10 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган) фуқаролар орасида қайд этилган», – дейилади вазирлик хабарида.
Касалликдан тузалганлар сони 3444 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 3 нафари кеча, 87 нафари бугун соғайиб чиқди.
Ҳозирда Ўзбекистоннинг 9та шаҳридаги шифохоналарда жами 1020 киши коронавирусдан даволанмоқда. Улардан 8 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар