22:08 / 09.06.2020
2 731

Инфекционист карантин чораларини юмшатишга ҳали жуда эрта деб ҳисоблайди

Инфекционист карантин чораларини юмшатишга ҳали жуда эрта деб ҳисоблайди
Марказий Осиё давлатларида карантин чораларини эрта юмшатиш нимага олиб келиши мумкин? Ўз фикри билан Вирусли инфекцияларнинг олдини олиш ва даволаш илмий тадқиқот маркази директори Георгий Викулов ўртоқлашди.

Ҳар бир давлат карантин чораларини юмшатиш ёки кучайтириш тўғрисида қарорни COVID-19 билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда қабул қилиши керак деб ҳисоблайди мутахассис Георгий Викулов.

Аммо шифокорнинг таъкидлашича дунёда коронавируснинг аҳоли орасида аниқланишининг ҳамон муайян ижобий суръати кузатилиб бормоқда.
“1 июн ҳолатига кўра дунёда янги мусбат ҳолатлар сони даволанаётганлар сонига нисбатан пропорционал равишда кўпроқдир”, - дейди Георгий Викулов.

Шу билан бирга, инфекционист Тожикистонда жорий қилинган чекловларнинг бекор қилиниши шошқалоқ билан қабул қилинган қарор деган фикрни билдирди. Тожикистонда 15 июндан деярли барча чекловлар бекор қилиниб, умумий овқатланиш шохобчалари, гўзаллик салонлари ва бозорлар ўз фаолиятини қайта тиклайди.

Эслатиб ўтамиз, кеча санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Ўзбекистонда аҳоли томонидан санитария қоидаларини менсимаслиги оқибатида коронавирус билан боғлиқ вазият янада кескинлашиши мумкинлигини маълум қилди.

Якшанба куни Ўзбекистонда 237 та коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланган. Улардан 207 нафари коронавирус хавфи туфайли кузатувда бўлмаган фуқароларда.

Ўзбекистонда карантин чоралари апрель ойи охиридаёқ юмшатила бошлаган эди. 8 июндан "сариқ" ва "яшил" ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди. "Дамас", микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно. Диний муассасалар, масжидлар 8 июндан бошлаб фақат “яшил” ҳудудларда фаолиятини бошлади. Шунингдек, 15 июндан бошлаб қатор муассасалар ўз фаолиятини қайта тиклайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Инфекционист карантин чораларини юмшатишга ҳали жуда эрта деб ҳисоблайди